Хўш, машҳур ҳужумчининг Мадридга қайтиши ҳақидаги гаплар қанчалик тўғри? As нашри “Реал” бош мураббийи Заниддин Зидан шу ҳақда савол берди.

— Роналду қандай даражадаги ўйинчи эканлигини, нималарга эришганини ва уни Мадридда қай даража яхши кўришларини барчамиз яхши биламиз, — деди Зидан. — Криштиану “Реал”да тарих ёза олган ажойиб ўйинчи. Аммо у ҳозир “Ювентус” футболчиси. Шундай экан, бу ажойиб ўйинчи ҳақида ортиқча гапириш ноўрин бўлади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Роналду 2009-2018 йилларда мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб, 4 марта Чемпионлар лигаси ғолиби, бир неча марта Испания чемпиони бўлган ва рақиблар дарвозасига 450та гол киритган.