Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва Россиянинг “Роскино” компанияси директори Инна Шалито ўртасида халқаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳамкорлик меморандуми Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги киночилик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, биргаликда ко-продукция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кинофорумлар ўтказиш ва кинофестиваллар ташкил этишга ёрдам беради.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар профессинал даражада. Минтақавий кино ислоҳотлар ва фаоллилни янада ошириш учун бугун меморандум имзоланиши бу катта ҳодиса”, деди имзоланган ҳужжатни юқори баҳолаб, унинг келажак учун аҳамияти катта эканини қайд этар экан Инна Шалито.