Давлат корпорацияси бу борада Лавочкин илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси билан шартнома имзолади, деб хабар берди NEWS.ru.

“Декабрь ойида Роскосмос Лавочкин илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси билан Россиянинг Ойдаги электр станциясини қуриш бўйича 2036 йилгача бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича ҳукумат шартномасини имзолади. Шартномани амалга ошириш муддати 2025-2036 йилларга мўлжалланган”, дейилади хабарда.

Станциянинг мақсади Россия ой дастурининг луноходлар ва обсерваторияни, шунингдек, Халқаро илмий ой станцияси инфратузилмасини электр энергияси билан таъминлашдан иборат. Мутахассислар коинот кемасини ишлаб чиқиш, ер синовлари, парвоз синовларини ўтказиш ва якунда Ернинг табиий йўлдошида инфратузилмани жойлаштириш ниятида. Роскосмоснинг таъкидлашича, лойиҳа доимий илмий ой станциясини қуриш ва ойни узоқ муддатли тадқиқ қилиш дастурига ўтиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Лойиҳада Роскосмосдан ташқари, Росатом ва Курчатов институти ҳам иштирок этади, деб хабар берди mir24.tv.