Бу ҳақда Россия шахмат федерацияси ижрочи директори Александр Ткачёв ТАСС агентлигига маълум қилди.

46-Шахмат олимпиадаси 16–27 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилади. Мусобақанинг расмий старт рўйхатларида Ўзбекистон, Ҳиндистон, АҚШ, Германия ва бошқа давлатлар терма жамоалари бор.

Россия терма жамоалари 2022 йилдан буён FIDE мусобақаларида иштирок этмаётган эди. 2025 йил декабрь ойида FIDE Бош ассамблеяси Россия ва Беларус шахматчиларига нисбатан чекловларни қисман ва тўлиқ бекор қилишни ёқлаб овоз берган. Бироқ кейинчалик Россиянинг терма жамоалар сифатида мусобақаларга қайтиши масаласи яна кўриб чиқилди.

Айни пайтда Беларусь шахмат терма жамоаларига нисбатан халқаро чекловлар бекор қилинган ва улар Самарқандда миллий байроғи остида иштирок этиши кўзда тутилган.

Шахмат олимпиадаси Самарқандда 16–27 сентябрь кунлари ўтказилади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.