Жорий йилнинг 5 октябридан «Москва—Тошкент» йўналиши бўйича авиарейслар сони ҳафтасига тўрт мартагача оширилади, деб хабар беради РИА Новости.

Ундан ташқари қуйидаги йўналишлар бўйича янги авиарейслар очилади:

  • «Москва - Бухоро» - ҳафтасига 2 марта;
  • «Москва - Урганч» - ҳафтасига 1 марта;
  • «Москва - Самарқанд» - ҳафтасига 2 марта;
  • «Москва - Наманган» - ҳафтасига 1 марта;
  • «Москва - Фарғона» - ҳафтасига 1 марта;
  • «Москва - Андижон» - ҳафтасига 1 марта;
  • «Москва - Термиз» - ҳафтасига 1 марта.

Барча ушбу белгиланган жойларга мунтазам рейслар Россиянинг халқаро парвозлар тикланган барча шаҳарларидан (ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 1 марта частотасида) рухсат берилган.