Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги, Россия Федерациясининг Стратегик ташаббуслар агентлиги ўртасида тузилган Меморандумга кўра, Ўзбекистонда тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича рақамли платформа яратиш масаласида видеоселектор кўринишида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида жорий йил 3 февралда Россия Федерациясининг «Бизнес учун» ташаббуси – тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш бўйича рақамли платформани ташкил этиш жараёнлари, уни бошқаришнинг ташкилий жиҳатлари, шу жумладан молиялаштириш масалалари, тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқишда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ифодаловчи жамоат бирлашмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлик тажрибаси муҳокама этилди, деб хабар беради Стратегик ривожланиш агентлиги матбуот хизмати.