Россия Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова коронавирус туфайли ўзини-ўзи яккалаш тизимига қайтмаслик учун ниқоб ва қўлқоп режимига қатъий амал қилишга чақирди.
«Мен фуқароларимизга январь, февраль ойларидаги каби яна бир бор мурожаат қилиб ижтимоий масофа, ниқоб ва қўлқоп тақиш ва ҳоказолар каби барча эҳтиёт чораларини кўриш муҳим эканлигини эслатишни хоҳлардим. Биз ё шифокорлар ўрнатган талабга амал қиламиз, ёки ўзини-ўзи яккалаш режимига қайтамиз, ниманики биз хоҳламаймиз, ва ўйлайманки, унга йўл қўймаймиз ҳам», — деди журналистларга Голикова.
Бош вазир ўринбосари «Инфекция юқтирган фуқароларнинг 80-85 фоизи эҳтиёт чораларига амал қилмаганлиги туфайли шу ҳолатга тушган. Бугун касалликнинг тарқалиш даражаси ва унинг давомийлиги сиз билан бизга боғлиқ эканлиги яққол намоён бўлди», – деб эслатди.
Коронавирус пандемияси бошидан дунё бўйича 34,3 миллион атрофида одам касалланган, 1,02 миллиондан ортиқ киши қурбон бўлган. Коронавирусга қарши кураш бўйича Федерал тезкор штаби маълумотига кўра, Россия Федерациясида 1 194 643 та касалланиш ҳолати аниқланган, 970 296 киши вафот этган, 21 077 нафар одам вафот этган, деб хабар беради ТАСС.