Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Россия Федерацияси маориф вазирлиги ўртасида" Йўл харитаси" асосида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиалини ривожлантириш ва истиқболдаги режалари муҳокама қилинди.

“Йўл харитаси”  Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда россиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликнинг қўшма устувор йўналишлари амалга оширилишини мониторинг қилишнинг самарали воситасига ҳисобланади.

Имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А. Шин, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари К. Олимов, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари у. Бегимқулов, Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим соҳасида сиёсатни шакллантириш ва ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Мирзиёева, Россия делегацияси томонидан Россия Федерацияси таълим вазирининг биринчи ўринбосари Д. Е. Глушко, И.А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ректори С. И Богданов, А. И. Герцен номидаги РДПУнинг Тошкентдаги филиали директори В. А. Поповлар иштирок этишди.

"Бугунги кунда биз Россия Федерацияси маориф вазирлигидан ҳамкасбларимиз билан биргаликда тадқиқотлар олиб бориш ва мактабгача таълим соҳасида илмий асосланган қўшма дастурлар ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш бўйича янги алоқа нуқталарини топишга тайёрмиз. Шу билан бирга, ҳамкорларимиз этиборини Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани, мактабгача таълим соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи тубдан янги ҳужжатлар яратилгани ва улар, албатта, биргаликдаги ишимизга асос бўлиб хизмат қилиши кераклигига қаратмоқчиман", - дейди вазир.