Учрашув давомида миллий операторнинг геологик-қидирув ва бурғилаш ишлари ҳажмини ошириш режалари, Россияда ишлаб чиқарилган моддий-техник ресурсларни сотиб олиш ва ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар нефть-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалаларини, хусусан, углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш учун кредит маблағларини экспорт суғуртаси билан таъминлашни ва 2021 йилда бурғилаш ва қидирув ишларини амалга оширишда қилинадиган ишлар хусусида келишиб олдилар.

Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ қазиб олишни жадаллаштиришга асос бўлади.

Таъкидлаш жоиз, «ЭКСАР» АЖ «РEС» АЖ ва «РОСEКСИМБАНК» АЖ билан биргаликда Россия экспорт маркази гуруҳига кирувчи экспорт кредити ва инвестицияларни суғурталаш бўйича етакчи агентликлардан бири ҳисобланади, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.