Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида “Дунё” АА мухбири Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан суҳбатлашди.

Жаноб элчи, бизнинг учрашувимиз Ўзбекистон мустақиллиги куни арафасида бўлиб ўтмоқда. Анъанага кўра, кейинги санага яқинлашганда, натижалар, турли йўналишларда ривожланиш ютуқлари эълон қилинади. Шундай қилиб, бугунги суҳбатимиз долзарб масалалар ва Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ютуқларига бағишланади. Маълумки, мамлакатларимиз Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаш арафасида... Ҳужжат Ўзбекистон Президентининг Россияга бўлажак давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда. Илтимос, бизнинг ўқувчиларимизга бу сўз нимани англатишини айтинг, муносабатларни шу қадар юқори даражага кўтариш учун қандай чоралар кўрилади?

— Ўзбекистон Президентининг Россияга бўлажак давлат ташрифи мавзусига тўхталар эканман, айтишим мумкинки, мамлакатларимиз раҳбарлари Владимир Валадимирович Путин ва Шавкат Миромонович Мирзиёев самимий муносабатларни ривожлантиришга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ва доимий мулоқотлар олиб борилиб, Россия-Ўзбекистон муносабатларини тубдан бошқа даражага кўтариш учун изчил, тизимли чоралар кўрилмоқда. 
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши бизнинг муваффақиятга эришганимизнинг ёрқин далилидир. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ муддатли самарали ҳамкорликнинг муҳимлиги бўлиб, келгусида уни деярли барча соҳаларда ривожлантириш учун замин яратади.

Яқинда мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликнинг янги намунаси сифатида Тошкентга россиялик шифокорлар ва мутахассислардан иборат делегация ташриф буюр ганини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Улар ўзбекистонлик ҳамкасбларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва ўта оғир беморларни даволашда ёрдам бериш учун келишди. Бу ҳамиша ўзаро ёрдамга тайёр халқларимизнинг мустаҳкам ришталаридан далолат эмасми?

Биз тарихнинг энг оғир синовларини, масалан, Иккинчи жаҳон уруши, 1966 йилдаги вайронкор Тошкент зилзиласини елкама-елка босиб ўтдик. Ишончим комилки, биз коронавирус деган бало билан ҳам биргаликда кураша оламиз.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Президент сифатида иш бошлаган даврдан буён ташқи ва ички сиёсатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Бу ўзгаришлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қанчалик таъсир кўрсатди?

- Ўзбекистон раҳбариятининг республикадаги сиёсий тизимни ислоҳ қилиш, қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ролини кучайтириш, парламентдаги корпус ва партия қурилишида қонунчиликдаги туб ўзгаришлар, “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” концепциясини амалга ошириш, энг муҳими, ижобий жамоат муҳитидаги ўзгаришлар Россия ва Ўзбекистоннинг самарали ҳамкорлиги учун янги уфқларни очди.

Парламентлараро ва минтақалараро алоқалар кенгаймоқда, мамлакатларимизнинг жамоат бирлашмалари ва ноҳукумат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва чуқурлаштириш имкониятлари пайдо бўлди. Ички сиёсатдаги инновациялар туфайли фуқаролик жамияти институтлари Ўзбекистонда янада фаоллашмоқда. Бу эса “халқ дипломатияси” ни халқларимиз ўртасидаги ўзаро тушуниш, ишонч ва дўстлик янада мустаҳкамланишида битмас-туганмас манба сифатида ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ислоҳотлар нафақат Россия билан ҳамкорлик муносабатларига, балки Марказий Осиё минтақасида ишонч муҳитини мустаҳкамлашга, мамлакатнинг халқаро фаоллигини оширишга йўналтирилган ташқи сиёсатига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.

Шундай қилиб, сўнгги йилларда ўзбекистонлик шериклар БМТ Бош ассамблеясининг бир қатор резолюцияларини қабул қилиш ташаббусини илгари суришди, улардан энг сўнггиси - 2019 йил декабрь ойида қабул қилинган “Барқарор туризм ва Марказий осиёда барқарор ривожланиш” борасидаги ҳужжатдир. Россия ушбу ҳужжатнинг 50 та ҳаммуаллифларидан биридир. Ўз навбатида Ўзбекистон Россиянинг ҳалқаро ташкилотлардаги ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, БМТ Бош ассамблеясининг нацизмни улуғлаш, халқаро ахборот хавфсизлиги ва космосга биринчи қуролларни жойлаштиришга қарши кураш бўйича резолюцияларининг ҳомийсидир. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Ўзбекистон Президентининг таклифига биноан давлат раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури қабул қилинди, ташкилотга аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари учрашувларининг янги механизми яратилди. Ўзбекистон томони минтақалараро ҳамкорликни ўрнатишда фаол иштирок этмоқда. ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмасини ШҲТ га аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича универсал марказга айлантириш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.

Ўзбекистон Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги ишидаги иштирокини сезиларли даражада кенгайтирди, ҳамкорликнинг қатор тармоқ органларига қўшилди, бу мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиради. Бу йил ўзбек томони биринчи марта МДҲ раислиги вазифасини ўз зиммаисга олди.

Биз ўзбекистонлик шерикларнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига ушбу босқичда қўшилиш истагини олқишлаймиз. Ишончим комилки, айни мақомга эга бўлиш Ўзбекистонга Евросиё интеграцияси жараёнини ички томондан кузатиб бориш имкониятини яратиб беради ва ўзи учун Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатлар билан яқинлаштиришнинг энг яхши вариантини аниқлайди.

Бугун Россияда ўзбеклар жуда кўп. Кимдир ишламоқда, кимдир ўзини бизнесда ва санъатда синаб кўрмоқда. Шу муносабат билан миграция икки томонлама ҳамкорликнинг устувор ва долзарб маслаларидан бирига айланмоқда. Сизнингча, Ўзбекистон ва Россия ушбу омилдан икки мамлакат равнақи учун қандай фойдаланиши мумкин? Қандай ечимлар топилган ва бу борада қандай муаммолар ҳал этилган?

— Шубҳасиз, бугунги кунда миграция энг нозик ва долзарб масалаладардан бири. Маълумотларга кўра, 1,5 дан 2 миллионгача юртдошларингиз Россияда яшайди. Уларнинг аксарияти ишлашга келишади. Мигрантларнинг ўзлари ва рус иш берувчилари дуч келадиган қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда, иш жараёнини оптималлаштириш механизмини яратиш, ходимнинг малакаси ва ўқишини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни қайта ишлаш тартибини аниқлаштириш муҳимдир.

Шунингдек, ноқонуний иш билан банд бўлганларнинг сонини камайтириш учун шароитларни яхшилаш керак. Таъкидлаш керакки, мамлакатларимизнинг ваколатли идоралари ушбу муаммоларни ҳал қилиш устида доимий иш олиб бормоқда.

Шу билан бирга биз учун муҳим вазифа – халқаро тарспорт алоқаларини ҳақиқатан ҳам тўсиб қўйган ва аксарият компания ва корхоналар фаолиятини тўхтатган коронавирус инфекциясига қарши бирга курашмоғимиз лозим. Айни муносабат билан чет элдаги кўплаб фуқаролар мураккаб вазиятга тушиб қолишди. Мигрантлар жуда қийналишди.

Карантинга қарамай, Россиядаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базаси мунтазам равишда янгиланиб турилди, бунинг натижасида ишидан айрилган мижозларнинг аксарияти ўзлари учун янги жой топдилар. Бундан ташқари, зудлик билан уйга қайтишлари керак бўлган фуқаролар учун мамлакатларимиз авиакомпаниялари томонидан экспорт рейслари ташкил этилди.

Ўзбекистондаги фаолиятингиз давомида юртимиз сизда қандай таассурот қолдирди?

— Ўзбекистон шарқона лаззат ва бой маданий меросни республиканинг замонавий даври юутқлари билан уйғунлаштирган диёр. Ажойиб тоғ манзаралари, мўл-кўл мева ва сабзавотлар, янги пиширилган тандир нонининг хушбўй ҳиди, бетакрор ўзбек таомлари ва, албатта, самимий одамларнинг меҳмондўстлиги – буларнинг барчаси бу заминда бўлганларни бефарқ қолдирмайди. Шунинг учун мен ҳаммага маслаҳат бераман, карантин чекловлари олиб ташланиб, чегаралар очилганида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ушбу ажойиб мамлакатнинг бой ва ранг-баранг маданиятидан баҳраманд бўлинг!

— Мустақиллик байрами арафасида ўзбек халқига қандай тилаклар билдирасиз?

— Ўзбекистон халқини мамлакатнинг барча фуқаролари миллий бирлигининг рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни билан чин дилдан табриклайман. Барчангизга сихат-саломатлик, эзгу ташаббусларни амалга оширишда куч-қувват тилайман. Ҳар бир оилада тинчлик, фаровонлик ҳукмрон бўлсин!