Ростех корпорациясининг “Швабе” холдинги бу йил ҳимоя ниқобидаги одамнинг кимлиги ва ҳароратини аниқлайдиган терминаллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар беради ТАСС, Ростех матбуот хизматига таяниб.

Таъкидланганидек, 40 см масофада жойлашган қурилма ҳимоя ниқобини кийган одамнинг шахсини, шунингдек, бир неча сония ичида масофадан туриб унинг тана ҳароратини аниқлашга қодир.

Ростеcнинг таъкидлашича, Т1Т терминаллари метро, аэропортлар, савдо марказлари, клиникалар, мактаблар ва болалар боғчаларига кириш жойларига ўрнатилиши мумкин. Агар қурилма назорат ва бошқариш тизимига уланган бўлса, у ҳолда юқори ҳароратда эшиклар ёки турникетлар автоматик равишда қулфланади.

Корпорациянинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Новосибирск асбобсозлик заводида  янги қурилманинг биринчи саноат сериялари ишлаб чиқарилмоқда. Т1Т терминалларини етказиб бериш жорий йилда бошланиши мумкин.