РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Интернетда чет эл фуқаролари, жумладан, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат мигрантларининг Россия Федерациясида ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг сохта буйруғига таяниб, Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар қилиниши, агар шартнома тузишдан бош тортса, гўёки уларнинг ишлашга рухсатномалари бекор қилиниши ва депортация қилиниши ҳақидаги нотўғри хабарлар тарқатилмоқда.
Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини турли даъватларга эргашмасликка, фақат расмий маълумотларга эътибор қаратишга чақирамиз, дейилади хабарда.