Россия учун янги ҳисобланган гриппнинг тўртта штамми мамлакатимизга бу йилги мавсумда кириб келиши мумкин, деб огоҳлантиради Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Вазирлик матбуот хизматида уларнинг А ва В турига мансуб эканлигини таъкидлаган. Лекин бундай турларнинг ҳали «бу эпидемиологик мавсумгача Россия ҳудудида кузатилмаган, ва бу касаллик билан касалланганлар ҳам учрамаган экан», деб хабарга аниқлик киритилади. (Гриппнинг янги тури номлари келтирилади).

Лекин бу вирусларнинг янгилигига қарамай, уларга қарши вакцина мавжуд. Мамлакатимизда улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига мувофиқ ишлаб чиқарилади, дейилади Российская газета хабарида.

Аввал соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко гриппнинг долзарб штаммига қарши вакцинасини етказиш ҳудудда 10 августга қадар бошланишини таъкидлаганди. Роспотребнадзор эса профилактик эмлашни август ёки сентябрь ойларида ўтказишни тавсия этади.