Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни Москва шаҳридаги барча аэропортларининг масъул ходимлари билан боғланилиб ҳолатга аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, Москва шаҳридаги Домодедово, Внуково, Шереметово аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётгани ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётгани аниқланди.

Бундан ташқари автомашиналар орқали Россия Федерациясига кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги «Озинки», «Маштаково», «Сагарчин» божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилганда, ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия Федерацияси ҳудудига кираётгани маълум бўлди.