Мулоқотда Фарғона туманида 35 гектар ер майдонида 3 босқичда 6 тадан 18 тагача бўлган турдаги ноёб кўкат маҳсулотларини етиштириш ва тўлиқ Россия супермаркетлар тармоқларида сотиш учун экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу жараёнда “Зелень” компанияси ноёб уруғлар келтириш учун 500 минг доллар инвестиция киритиши қайд этилди. Лойиҳанинг биринчи босқичининг ўзида 20 та янги иш ўринлари яратилади.

Музокара давомида “Зелень” компанияси вакиллари ҳамкорликка тайёрлиги, ер майдони маъқул келганлиги ва жорий йил 10 февралдан бошлаб уруғларни экиш ишлари бошланишини маълум қилишди.