Вазир масалани ҳал этишга шунингдек, «ёзги мавсумни қўлдан чиқармаслик»ка ҳаракат қилишга ваъда берди. Ҳозир ҳукумат қурувчиларнинг карантинда бўлишининг олдини олиш мақсадида қўлида коронавирус бўйича салбий тест натижалари бор ва Россия чегарасида тестдан ўтган ишчиларнинг кириш имкониятларини муҳокама қиляпти. Шунингдек, йирик компаниялар ўз ходимларини эмланишини ташкил этади.

Файзуллин транспорт масаласига эътибор қаратди. Ўзбекистон ва Тожикистондан ҳафтасига битта авиарейс — бу кам. Ҳукумат авиаташувчилар билан рейслар сонини кўпайтириш масаласини муҳокама қиляпти. Бунинг учун Идоралараро комиссия уларга рухсат бериши керак. «Ундан ташқари бу мамлакатлар билан темир йўл алоқаси мавжуд, авваллари автобусларда олиб келинарди. Барча транспорт воситаларини жалб этиш керак», — деб тушунтирди вазир.

Аввалроқ Петербург Халқаро форумида пойтахт мерининг иқтисодий сиёсат масалалари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов Москвада меҳнат мигрантларининг етишмаслиги ҳақида эълон қилганди. Шаҳарда бор-йўғи 300 минг нафар атрофида, яъни керакли ишчилар сонининг 30 фоизи мавжуд. Ишчиларнинг етишмаслиги айниқса қурилишда сезиляпти, деб хабар беради Lenta.ru