Tele2 26 августдан бошлаб «Очень много интернета» («Жуда кўп интернет») хизматини бекор қилди. Ушбу хизмат туридан фойдаланувчилар 200 рубль эвазига бир ой давомида интернет тармоғидан чегарасиз фойдаланиши мумкин эди. Жумладан, мамлакат бўйлаб сафарлар давомида ҳам. Ушбу тарифга уланган абонентлар учун ҳеч нарса ўзгармайди. Лекин қайтадан уланиш имкони бўлмайди.
Шунингдек, МТС ҳам 27 мартдан «Тарифище» лимитсиз тарифини ўзгартирди. Унга мувофиқ энди мижозлар ё 50-57 рубль ошиқча тўлов эвазига лимитсиз тарифда қолиши мумкин, ёки тўловнинг эски миқдорини сақлаб қолган ҳолда тарифнинг янги шаклига ўтади. Бунда интернет-трафиги 30 Гб га қисқаради.
«ВТБ Мобайл», «Мегафоне» ва «Yota» каби компаниялар лимитсиз тарифга содиқ қолмоқчи. Лекин шунга қарамай «ВТБ Мобайл»нинг Бош директори Максим Шарков трафик истеъмоли ва абонентларнинг талабидан келиб чиқиб вазият ўзгариши мумкинлиги эслатди, деб хабар беради РИА Новости.