Россиялик педагоглар ҳозирга қадар иккинчи синф учун рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг янги дастури, шунингдек, тегишли ўқув материалларига асосан рус тилидан 18та теледарс ёзиб тугатди. Дарслар Ўзбекистон телевидениеси орқали трансляция этилади, ҳамда YouTube платформасига ҳам жойлаштирилган.
Лойиҳа доирасида ўрта мактаб ўқувчилари учун яна 62та шунга ўхшаш теледарслар тайёрлаш режалаштирилган. Уларни янги ўқув йилида томоша қилиш мумкин.
Янги теледарслар туфайли ўзбек болаларининг нафақат рус тилини ўрганиш имкониятлари кенгаяди. Улар шунингдек, Россия ва Ўзбекистон мамлакатлари пойтахтлари ва бошқа қизиқ жойлари билан танишадилар. Дарслар унутилмас саналар ва воқеаларга бағишлаб тайёрланган. Россия педагоглари, шунингдек болаларни таниқли шахслар биографияси билан таништиради.
Ҳар бир дарс ўқиш, ёзиш, сўзлашиш машқларини ва аудио ёзувни ўз ичига олади. Ўқувчилар ўз нутқида янги сўз ва иборалардан қўллашни ўрганадилар, рус тилининг янги аосий қоидаларини ёдда сақлаб қоладилар.
Дарслар Ўзбекистон Республикаси телевидениеси орқали бутун тўртинчи ўқув чораги давомида трансляция этилади, деб хабар беради Россия таълим вазирлиги матбуот хизмати.
2—11 синф ўқувчилари учун рус тили дарсликларини тайёрлаш устида А.И.Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университети педагоглари раҳбарлигида етакчи рус ва ўзбек муаллифлар иш олиб боряпти.