«Ҳозир мигрантлари ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ вазият, айтган бўлардимки, аянчли даражага чиққан. Меҳнат ресурсларининг нархи 50-100 фоизга ошди. Бизда ҳозир пул эмас, одамлар йўқ: қурилишни амалга оширадиганлар йўқ», — деди у.

Унинг сўзларига қараганда, Коронавирусга қарши кураш штабининг сўнги йиғилишида Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова Россия қурилишларида меҳнат қиладиган ишчиларнинг мамлакат ҳудудига кириш мавжуд тартибини соддалаштириш тайёрлаб келганди, деб хабар беради РИА Новости.

«Иккинчи қадам билан биз яна бўшаштириш вариантини тайёрлаймиз ва уни ҳукумат раиси даражасига олиб чиқамиз», — деб хабар қилди Хуснуллин.