Вазирликнинг таъкидлашича, бугун Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг транспорт соҳасидаги қуйи қўмитасининг иккинчи йиғилиши видеоконференция тарзида бўлиб ўтди. Унга Россия транспорт вазирининг биринчи ўринбосари - Федерал ҳаво транспорти агентлиги раҳбари Александр Нерадко, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев раҳбарлик қилди.

"Томонлар ҳаво транспорти соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди. Хусусан, Ҳаво транспорти федерал агентлиги ва Фуқаро авиацияси агентлиги ўртасида ҳаво кемаларига яроқлилик соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзолашга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда авиакомпаниялар сонини кўпайтириш имконияти муҳокама қилинди. Иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги рейслар, йўловчилар ва юкларни ташиш учун арзон нархларда Россия-Ўзбекистон авиакомпаниясини яратиш тўғрисида мулоҳаза юритди”, - дейилади хабарда.