Орадан 18 йил ўтиб, фуқаро Самара шаҳридан топилди. Унинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз, ишсиз, бошпанасиз кўчада яшаб юрганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир сурхондарёлик юртдошимиз Самара шаҳрида соғлиги ёмонлашиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва паспортининг йўқолиши натижасида мураккаб вазиятга тушиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Ушбу фуқароларга мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштириб, Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Қозон-Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари ва яқин қариндошлари кутиб олди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.