Унда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг долларни ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам муносиб иштирок этиб, 4 та кумуш медаль қўлга киритди.
Мусобақада қатнашган терма жамоамиз вакиллари бугун эрталаб юртимизга қайтиб келди. Спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ўзбекистон самбо ассоциацияси ходимлари иштирок этди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, баҳсларда терма жамоамиз вакиллари ичида Ҳомиджон Мўминов (-64 кг), Сарбон Эрназаров (-71 кг), Улуғбек Раҳмонов (-79 кг) ва Ихтиёр Эшмуродов (-88 кг) финалгача етиб бориб, якунда кумуш медалга сазовор бўлишди.