Ушбу мусобақанинг пневматик қуролдан ўқ отиш йўналишида 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган –“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорти секцияси аъзоси Муҳаммад Камалов кутиб олувчилар сафида ўз ота-онаси кўриб беҳад қувонди.

“Қандай ютуққа эришган бўлсам, барчаси “Ватанпарвар” ташкилотида фаолият юритаётган устоз-мураббийларим берган сабоқлар натижасидир. Ўз иқтидоримни намоён этишим учун барча имкониятларни тақдим этган давлатимиз раҳбари ва “Ватанпарвар” ташкилоти раҳбарияти ҳамда устозларимдан жуда миннатдорман. Энг катта орзуларимдан бири – 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиш”, деди Муҳаммад Камалов журналистларга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 сентябрида Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида старт олган биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари 11 сентябрь куни якунига етди.

 

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи

“Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати