Владимир Путин вирусга қарши кураш давом этаётганини таъкидлади. Шунингдек, у яқин келажакда мамлакатда коронавирусга қарши вакцина олинишига умид билдириб, янги рус дори воситалари дунёда энг яхшиси бўлишини таъкидлади. Путиннинг сўзларига кўра, бу илм-фаннинг юқори даражада эканидан далолат беради.

Россия раҳбари, шунингдек, июль-август ойларида коронавирус билан курашаётган шифокорлар учун федерал ва минтақавий мукофотларни сақлаб қолиш зарур деб ҳисоблади. Унинг таъкидлашича, улар учун оғирлик ва хавф ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

Бунгача Путин июн ойида мамлакат коронавирус пандемияси хавфига муносиб жавоб берганини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат бунга ўзининг технологик ва ишлаб чиқариш базаси, шунингдек, жамият, соғлиқни сақлаш тизими ва халқ хўжалигининг муҳим тармоқлари саъй-ҳаракатлари туфайли эришди.

Россияда сўнгги кун давомида 7889 та янги коронавирус инфекцияси қайд этилди. Ходимларнинг сўзларига кўра, янги юқтирганлар мамлакатнинг 85 минтақасида топилган. Россияда аниқланган коронавирус инфекциясининг умумий сони 576 мингга етди.