Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув жорий йил 8 февраль куни Москва вилоятидаги «Вилдберриэс» омборхонасида бир гуруҳ ишчи ва қўриқчилар ўртасида юз берган.

Маҳаллий полиция ходимлари тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлаувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.