Россиянинг Ленинград вилояти ҳудудида Ми-28 вертолёти қулаб тушди.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Вертолёт Ленинград вилояти узра режали ўқув парвозини амалга оширган.

Маълумотларга кўра, парвоз ўқ-дориларсиз амалга оширилган.

Воқеа жойига қидирув-қутқарув гуруҳи етиб келган, деб хабар беради aa.com.tr.