Мутахассиснинг сўзларига кўра, Москвада 12-17 ёшдаги вояга етмаганлар учун “Спутник V” препаратини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
З.А. Башляева и Морозовск номидаги болалар касалхонасида 5 июлдан бери олиб борилаётган кузатувларда 100 нафар бола иштирок этмоқда. 6 июнь куни 21 нафар ўспирин эмлашнинг биринчи босқичини олди. “Икки нафар болада 37 даража ҳарорат кузатилди. Aммо бу одатдаги реакция, яъни кечирасизу, улар физиологик оддий эритма эмас, балки вакцина олди. Aгар уларнинг ҳарорати ўлчанмаганда, эҳтимол буни сезмаган бўлар эди”, — деди мутахассис.
Унинг таъкидлашича, касалликнинг оғир шакли болаларда тез-тез кузатилмоқда. Бу эса, уларни ҳимоя қилиш заруратини яна бир бор кун тартибига олиб чиқмоқда, деб хабар беради РИA Новости.