Россия Бош вазири Михаил Мишустин имзолаган ҳукумат қарорига мувофиқ коронавирус билан касалланган ёки шу ҳақда шубҳаланган беморни даволашда иштирок этган тиббиёт ходимининг бир иш куни унинг меҳнат стажини ҳисоблаганда икки кунга тенглаштирилади.
Коронавирусга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг йиғилишида у мазкур ҳолатнинг жорий йил 1 январдан сентябрь охиригача ҳаракатда бўлишини эълон қилди.
«Ушбу қарорга мувофиқ ҳар йили тўрт минг нафар атрофида шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари нафақага муддатидан аввал чиқиши мумкин», — деб таъкидлади Ҳукумат раҳбари.
Улар нафақасини тўлаш учун ҳар йили қўшимча 325 миллион рубль талаб этилади. Ва бундай ҳажмдаги маблағ бюджетда кўзда тутилган, деб ишонтирди Мишустин.