Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 1982 йилда туғилган, 14 йилдан буён ушбу давлатда яшаб келаётган фуқаро О.Ё. соғлиғи ёмонлашгани оқибатида 2021 йилнинг 5 сентябрь куни вафот этган.
Марҳумнинг қариндошлари жасадни Ўзбекистонга жўнатиш учун маблағ сўраб блогерларга мурожаат қилмаган.
Вафот этган фуқаро билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ҳал этилиб, унинг жасади ва қариндошлари бугун Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар беради ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.