11 июнга ўтар кечаси Россия Федерациясининг Тамбов вилояти Котовск шаҳридаги Тамбов порох заводига дронлар ҳужум қилди. Бу ҳақда Россиянинг Telegram-каналлари хабар берди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Котовск осмонида камида 15 бор портлаш овози эшитилган. Шаҳарда ҳаво ҳужуми сиренаси янгради.

Эрталаб Россия Федерациясининг Тамбов вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Евгений Первышов Котовскка учувчисиз учоқ ҳужуми содир этилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, “тушган дронлардан бирининг қулаб тушиши оқибатида ёнғин чиққан” ва у ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Украинанинг 32 та, жумладан, Тамбов вилояти ҳудудида бешта учувчисиз учоқларни тутиб олган, деб хабар беради korrespondent.net.