Россия Федерацияси Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкент шаҳри, Сирғали 5-даҳасида жойлашган “Carpe Diem Energy” МЧЖ хорижий корхонасига 7 та цистерна вагонларга юкланган АИ-95 маркали бензин махсулотлари юборилган.
Гумондорлар бензинни ўғирлаб олиш кетиш учун вагонларнинг тепа қисмидаги люкига ўрнатилган тамғаларни кесиб, вагонларнинг люкларини очган. Ўзларининг нефть махсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаб олиб, воқеа жойидан яширинишган.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг хабар беришича, мазкур холат юзасидан Б.С ва бошқаларга нисбатан Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчиси майор А.Х.Эргашев томонидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.