Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида Қозоғистон орқали кириб келган, “Лада Ларгус” автомашинаси текширувдан ўтказилди. Натижада авто юкхонасидаги узатмалар қутиси ичига яширилган ҳолда 2 кг 300 грамм “мефедрон” наркотик моддаси топилди.
Маълум бўлишича, киракашлик билан шуғулланиб келган ҳайдовчи ушбу юкни Тошкент вилоятида кутиб турган шахсга етказиши керак бўлган. Буюртмани қабул қилиб олган пайтда иккинчи шахс ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.