Фирибгар шахс фуқаронинг жўнаб кетишида зарур бўладиган авиачипта, РФнинг тиббий муассасаларида даволаниш учун таклифнома ҳамда коронавирус касаллиги аниқланмаганлиги тўғрисида ПЗР-тест маълумотномасини тайёрлаб беришини маълум қилади ва хизмати эвазига 1200 АҚШ доллари сўрайди.
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “И.С.” ушбу фуқаро номига қалбаки равишда тайёрланган РФнинг тиббий муассасаларида даволаниш учун таклифнома ва ПЗР-тест маълумотномасини бериб, ундан 1100 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда “И.С.”га нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.