Бу ҳақда хабар тарқатган Халқаро олимпия қўмитаси сайтининг қайд этишича, мазкур компания мутахассислари Россия спортчиларининг допинг билан боғлиқ жараёнларини ўрганганлиги ва суд-экспертиза хулосасига кўра, Россия спортчиларини халқаро спорт мусобақаларида мамлакат байроғи остида тушишини таъқиқланган эди.
Компания раҳбари Ричард Маклареннинг фикрича, AIBA раҳбарияти билан келишувга биноан, Токио олимпия ўйинларида иштирок этиш ва олимпия бокс мусобақаларини бошқаришдан маҳрум қилинган халқаро бокс ташкилотини халқаро олимпия қўмитаси олдидаги ишончсизлик майдонидан чиқаришда ўтган олимпия ўйинларидаги коррупцион жараёнларни очиб ташлаш муҳим вазифа ҳисобланади.
2020 йили сайланган AIBA президенти У.Кремлов «ҳар қандай ҳолатда ҳам халқаро бокс ташкилоти олимпия оиласи олдида, жаҳон бокс ҳамжамияти олдида ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб олиши, ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимояланиб олиши лозим. Ёруғ келажакка етишиш учун энг аввало ўтмишдаги туманли даврларни ёрқинроқ кўриб олишимиз, барча-барча ноаниқликларни юзага чиқаришимиз, ечимини кутаётган саволларнинг жавобини топишимиз даркор бўлади. Шу маънода мустақил экспертлар гуруҳи ҳолатни ўрганиши керак, деган фикрга келдик. Бу борада профессор Ричард Маклареннинг жамоасига ишонамиз», дея иқтибос келтирган.
Ўз навбатида MGSS етакчиси Макларен, унинг жамоасига ишонч билдирганлиги учун AIBA раҳбариятига миннатдорлик билдириб, холис текширувни амалга оширишда боксга алоқадорларни ҳамкорликка чақирган ҳамда илк хулосаларни жорий йилнинг август ойи охиригача эълон қилишини билдириб ўтди, дейилади Халқаро олимпия қўмитаси ҳисоботида.
Тўлқин РЎЗИЕВ.