Ташриф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уюштирилди, деб ёзди Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати.

Делегация аввал, Самарқанд шаҳридаги Ҳунармандчилик марказида бўлиб, у ерда халқ ҳунармандчилигини сақлаш ва хунармандчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 октябрида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов учрашуви ташкил этилди. Унда савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни, шунингдек, меҳнат миграцияси, туризм ва маданият соҳасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорликнинг бир қатор йўналишлари, хусусан, Ўзбекистонлик муҳожирларни келгусида Санкт-Петербургда жойлашган корхоналарда ўз иш фаолиятини олиб боришлари учун имкон яратиш мақсадида уларни касб-ҳунарга ўқитиш, шунингдек, россиялик мутахассисларни жалб килган ҳолда, Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги мономарказни янада ривожлантириш каби масалалари белгилаб олинди.

Самарқанд вилояти Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасида Самарқанд ва Санкт -Петербург ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Унда туризм, қурилиш соҳасида, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия бозорига экспорт қилиш каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Ташриф давомида Россия делегацияси учун ипак гилам ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф ташкил этилди. Келгусида гиламлар ва корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Россия Федерациясига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, делегацияси аъзолари учун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташрифлар уюштирилди.

8 октябрь куни эса "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форумнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва икки томонлама лойиҳаларни амалга оширишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида томонлар келгусида ўзаро амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олишди. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича биргаликдаги ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.