Сафардан кўзланган мақсад — ўзбекистонлик ҳамкасбларига коронавирус пандемияси билан боғлиқ тадбирларни ташкиллаштириш масаласида кўмаклашиш. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда эълон қилган. 

— Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан эпидемиологияга қарши тадбирларни ташкиллаштириш масаласида консультациялар ўтказиш мақсадида  Роспотребнадзорнинг бир гуруҳ мутахассислари Ўзбекистонга келиши режалаштирилган, — деди Мария Захарова. — Ишонамизки, дўстларимиз билан бирга кўрадиган чораларимиз Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолатни сифат жиҳатидан яхши томонга сезиларли даражада ўзгартириш имконини беради.

Дипломатнинг таъкидлашича, пандемияга қарши кураш учун Россия Ўзбекистонга март ойидан июль ойигача бўлган даврда коронавирус инфекциясига ташҳис қўйиш мақсадида Россияда ишлаб чиқарилган мингдан ортиқ тест-тизимларини беғараз ёрдам тариқасида юборган. Ундан ташқари, Соғлиқни сақлаш тизими ва Роспотребнадзор томонидан ўзбекистонлик мутахассислар учун аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги соҳасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ масалалар бўйича видеоконференциялар ўтказиб келиняпти.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили шунингдек, ҳамкорларнинг илтимосига биноан 16 августда Тошкентга 38 кишидан иборат россиялик шифокорлар бригадаси жўнатилганини таъкидлади.  

— Улар орасида Москва шаҳри ва вилоятидан, Санкт-Петербург шаҳри ва Татаристондан анестезиологлар, реаниматологлар, пульмонологлар, инфекционистлар, кардиологлар, ҳамда умумий амалиёт шифокорлари бор.  Бир ой давомида улар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Жиззах ва бошқа вилоятлардаги ўзбекистонлик ҳамкасбларига  COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатади, — деб қўшиб қўйди дипломат.