Фир терпенлари уяли қолдиқларни тозалаш, шу билан умр кўриш давомийлигини оширишга ёрдам беради. Бу ҳақда тадқиқот муаллифлари Риа Новости агентлигига хабар беришган. Тадқиқотчилар олиб борган изланишлар ва натижалар Агинг халқаро илмий журналининг сентябр сонида эълон қилинди.

Аутофагия бу тирик ҳужайранинг кераксиз қисмидан фойдаланишнинг табиий механизмидир. Унинг ёрдами билан ҳужайраларнинг кераксиз компонентлари, масалан, шикастланган оқсил молекулалари ва органеллалалари, шунингдек, вируслар озуқа моддаларига айланади. Шундай қилиб, аутофагия жараёни туфайли терпенлар танани тозалайди ва гўёки ёшартиради.