Маълумотларга кўра, русларнинг аксарияти, яъни 18 фоизи жамоат жойларидаги бегоналардан узоқлаша бошлашган. Респодентларнинг яна 14 фоизи эса жарима ёзиши мумкин бўлган назорат қилувчи орган вакилларини қидириб кўчаларни айланиб чиқишни одат қилишган.  

   Бундан ташқари, сўралганларнинг 12 фоизи қўлларини мунтазам юваётганликларини ва 11 фоизи эшикни очиш ва лифтни тирсаги билан чақириш маҳоратига эга эканликларини айтишди.   Ва ниҳоят, тадқиқотнинг ҳар ўнинчи иштирокчиси уйда бирон нарса билан шуғулланишни, ҳадеб ташқарига чиқавермасликни ўрганганлигини айтди.

    Шу билан бирга, хизматдан фойдаланувчиларнинг 6 фоизи гулчиликка қизиқишларини, буюмларни сифатли дизенфекциялашни ўрганганликларини, 4 фоизи эса ширинликларни тез-тез истеъмол қилишни бошлаганликларини таъкидлашган. Бироқ қанча ширинлик истеъмол қилишса, шунга яраша  спорт билан шуғулланиш кераклигини ҳам англаб етишган.  

   Айрим саёҳатчиларнинг яна 2 фоизи фотоальбомларни олиб, аввалги саёҳатларидаги суратларга яхшироқ назар ташлай бошлашган.  

   5 июнь куни россиялик сайёҳлар коронавирус пандемияси фонида чекловлар олиб ташланганидан кейин таътилда маблағни тежаш йўларини анчагина ўзлаштириб олишганини айтишган. Саёҳатчиларнинг ярмидан кўпи (52,3) фоизи таътил пайтида ўз-ўзидан ортиқча харид қилишдан бош торта бошлашган. Респодентларнинг 38,3 фоизи ресторанларда овқатланмай, ўзлари овқат пишира бошлашган. 35,2 фоизи эса ўйин-кулгиларга пул сарфлашни тўхтатган.