Унда университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш ва 2022/2023 ўқув йилидан бошланадиган тўлақонли ўқув жараёнига тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Президентнинг 2021 йил 12 январда Россия университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда рус тили ўқитувчилари малакасини ошириш, Санкт-Петербург давлат университети томонидан ишлаб чиқилган “ТРКИ” тизимини (“Тест по русскому языку как иностранному”) Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар. 

Учрашув якунлари бўйича томонлар 2021 йил ноябрь ойида Иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форуми доирасида Вазирлик ва Санкт-Петербург университети ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзоладилар.

Ушбу университет нафақат Россияда, балки жаҳон таълим маконидаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. 1724 йилда ташкил этилган ушбу таълим даргоҳи Россиядаги энг кўҳна университетлардан биридир. Унинг битирувчилари орасида таниқли олим ва ёзувчилар – Дмитрий Менделеев, Александр Попов, Иван Тургенев, давлат ва сиёсат арбоблари – Россия президентлари Владимир Путин, Дмитрий Медведев ва бошқалар етишиб чиққан.