“Дунё“ ААнинг хабар беришича, ҳамюртимиз шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан 2019 йилда ишлаш мақсадида Приморск ўлкасига келган. Ж.Д. бир неча йиллар давомида фаррош бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи Россия ҳудудида бўлиш ҳужжатларини вақтида расмийлаштирмагани учун жорий февраль ойида суд ҳукми билан Ўзбекистонга депортация қилинган. Шу боис ушбу оила қийин вазиятда қолган ва ижарадаги уйдан ҳайдалган.
Бош консулхонага қилинган мурожаатдан сўнг, Владивосток шаҳридаги ўзбек диаспорал ташкилоти вакиллари, фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртимиз ҳамда унинг болалари турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминланди.
Шу йилнинг 26 февраль куни эса “Uzbekistan airways” АЖнинг Владивосток-Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиб берилди ва Ўзбекистонга қайтарилди.