Россия ва Қозоғистон билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш мақсадида Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент йўналиши бўйича навбатдаги махсус темир йўл рейси ташкил этилган.

Ушбу йўналиш бўйича темир йўл қатновини амалга оширувчи поезд 19 августда Тошкентдан жўнаб кетди. Гниловская – Тошкент йўналишида ушбу поезд орқали 918 нафар ҳамюртимиз 26 августда Ўзбекистонга олиб келинади.