«Шаҳарда жиноятчилик 2 мингтага камайтирилди» деб ҳисобот берилгани билан пойтахтдаги 26 та маҳалла «қизил», 465 таси «сариқ» тоифада қолган.

Республикадаги 208 та туман ичида Чилонзор оилавий зўравонлик, талончилик, безорилик бўйича, Юнусобод босқинчилик бўйича биринчи ўринда. Ёки ўтган йили Яшнобод ва Мирободда қотиллик, Олмазорда тан жароҳати, Шайхонтоҳурда талончилик ҳолатлари энг кўп бўлган.

Шу боис, яқинда ушбу туманлар ички ишлар бошлиқларининг барчаси янги қўйилди. Улар ташаббус қилиб, ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан бандлиги танқид қилинди.

Қайд этилганидек, улар 12 та туман ҳокими, ички ишлар бошлиғи, прокурори, «маҳалла еттилиги» ва жамоатчилик билан ҳамжиҳат ишласа, 7,5 мингта жиноятнинг олдини олса бўлар эди.

Р.Султонхўжаев ва А.Ўрмоновга «ҳайфсан» берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланди.