Иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ воқеаларни таҳлл этувчи Climate Now Руминияда биологик хилма-хиллик ва иқлим ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқди.
Ўзининг хилма-хил «яшил олами» билан машҳур Руминияда айиқ ва бизон каби ёввойи ҳайвонлар наслининг давом этиши учун муҳим тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, ҳайвонларга ижобий муносабатнинг ошиши ушбу минтақада экотуризмнинг ривожланишига ёрдам беради ва глобал исишнинг олдини олади.
– Ўйлайманки, инсоният қисқа муддат ичида бизонларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашда нақадар самарали эканлигини тушуниб етади, – деди бизонларни ҳимоя қилиш лойиҳаси раҳбари Марина Драга.
Ҳудудда бизонлар кўпайишига шароит яратиш бошқа ҳайвонларнинг ҳам кўпайишига сабаб бўлади. Боиси бизон бошқа ҳайвонларнинг ҳаётини ҳимоя қилади.
Шунингдек, мазкур мамлакатда автомагистраль устида айиқлар учун махсус кўприк ҳам қурилди. Бироқ бу кўприк бўри, силовсин, кийик, ёввойи чўчқа каби ҳайвонларга ҳам хизмат кўрсатади.
Бу Руминияда йиртқичлар учун қурилган дастлабки кўприк бўлиб, кузатувларга кўра айиқлар бу ерда кўприкнинг кенглигини чамалайди, атрофни кузатади ва хавфсизлигига ишонч ҳосил қилгачгина кўприкдан ўтади. Бу ўз навбатида инсонлар ва ёввойи табиат уйғунлигини сақлашга хизмат қилади.