A. С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти билан шартнома имзоланди! 11-феврал куни Давлат тест маркази ва A. С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти ўртасида "Тест по русскому языку как иностранному" (ТРКИ) тестини ўтказиш бўйича шартнома расман имзоланди.

"ТРКИ" тести биринчи бор 24-феврал соат 10:00 да бўлиб ўтади.

"ТРКИ" тестини топшириш учун мазкур сайтда  (https://assessment.uz/#uz) рўйхатдан ўтиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун видео кўрсатмани  (https://youtu.be/msFEQsfjJp4) ҳаволаси орқали кўрса бўлади.