Рязань вилоятининг иқтисодий ривожланиш вазири Андрей Ворфоломеев самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама этишни таклиф қилди. Айни пайтда Ўзбекистон билан Рязань вилояти ўртасидаги ҳамкорлик тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яхши ривожланганини таъкидлаб, энергетика, қурилиш, рақамлаштириш, шаҳарсозлик, маиший чиқиндиларни йўқ қилиш каби бошқа йўналишларда ҳам иқтисодий алоқалар кўламини кенгайтириш истагини билдирди.
Учрашувда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқиб, муҳокама қилдилар. Ш.Рахманов россияликларни пойтахтимиздаги янгиланиш ва ўзгаришлар билан таништирди, инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапирди, Тошкент шаҳрини янада ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш устувор вазифа эканини таъкидлади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг барча жиҳатларини ҳар томонлама кўриб чиқишга келишиб олдилар.