“Халқимизда бир мақол бор: “Узоқдаги қариндошдан ёнингдаги қўшнинг яхши”. Қирғиз ва ўзбек халқлари асрлар давомида ёнма-ён ва дўсту биродар бўлиб яшаб келишган. Ота-боболаримиз икки халқнинг бирлигини сақлаб, бир-бирини ҳамиша қўллаб-қувватлаган. Икки мамлакат нафақат географик жиҳатдан яқин, балки бизнинг динимиз, тарихимиз ва тилимиз бир. Урф-одатларимиз муштаракдир”, деди Сооронбай Жээнбеков.

   Президент сўнгги йилларда Қирғизистон ва Ўзбекистон нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий-гуманитар алоқаларни ҳам ривожлантираётганини таъкидлади.

-Биз яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлашга интиламиз, балки барча муаммоларни биргаликда ҳал қиламиз. Мавжуд муаммолар ечимини топиш учун сабр ва вақт керак. Биз фарзандларимиз ва мамлакатимиз келажаги учун қўшни давлатлар билан дўстликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз, - деди у.     

 

 

 

1

13