“Биз антиоксидантлар саратон ўсмаларининг янги қон томирлари ҳосил бўлишига олиб келадиган механизмни фаоллаштиришини аниқладик, бу ажабланарли, чунки илгари антиоксидантлар ҳимоя таъсирига эга деб ҳисобланган”, деб тушунтирди Берго. Унинг қўшимча қилишича, янги томирлар ўсмаларни кислород ва озуқа моддаларига бой қон билан озиқлантиришни бошлайди, шунинг учун улар кўпаяди ва метастазлар пайдо бўлади.

Бундан ташқари, С витамини каби антиоксидантлар саратон ҳужайраларининг ҳаракатланишига ва яқин атрофдаги соғлом ҳужайраларга ҳужум қилишига олиб келади, деб хабар беради lenta.ru.