Бухоро шаҳрига “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақомини бериш мақсадида Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши Президенти Саад-аль Каддуми бошчилигидаги халқаро ўрганиш ҳайъати аъзоларининг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.
Халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари ҳозирда Бухоро шаҳридаги ҳунармандчилик мактаблари, марказлар, ҳунармандлар бозори билан яқиндан танишмоқда.
Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши Президенти Саад-аль Каддуми бошчилигида халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро Арк қўрғонида, ушбу маҳобатли меъморий обида ҳамда ҳунармандчилик мактаблари намойиши билан ҳам танишмоқдалар.
Халқаро ўрганиш ҳайъати аъзоларига Азиз Муртазаев,
Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши - Осиё ва тинч океани минтақаси Вице-президенти, секретариат Бош котиби, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси ўринбосари ҳамроҳлик қилмоқда.
Айни пайтда ҳайъат аъзолари Бухоро Арк қўрғонида бўлиб турибди, деб ёзмоқда “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати.