Афруза ўтган йили «Заковат-Гамбит» турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у — жаҳон чемпиони!

Табриклайман, Афруза! Бу — мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур!

Мураббийларингиз ва ота-онангизга ҳам катта раҳмат, деб ёзади Саида Мирзаёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.