Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.

Парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболлари ҳақида суҳбатлашиб олдик.
Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонаман“, — дейди Саида Мирзиёева.